ЖОНДОР, силоҳдop — сарой лавозимларидан бири.
1) Мовароуннаҳрда хусусан қорахонийлар ва хоразмшоҳлар даврида ясовулбоши; Салжуқийлар даврида Жондорлар қўриқчилик ва жаллодлик вазифаларини адо этган жангчилар бўлиб, уларнинг бошлиғи амири Ж. унвонига эга бўлган. Улар сомонийлар даврида соҳиби харос (амири харос) деб аталган. Хоразмшоҳ Такаш ҳужжатларида Жондор шурат (шахсий гвардия)нинг донгдор кишиларидан; сўнгги хоразмшоҳ Жалолиддин Мангуберди вақтида (1220—31) Шом волийларидан бири Жондор унвонига эга бўлган;
2) тирик мавжудот, жонивор; 3) жой номи. Mac: Бухоро вилоятидаги Жондор, Бозоржойжондор, Каттажондор қишлоқлари.