
ЖЎЙ
ЖЎЙ — айриқ, канал (тарихий манбаларда). Ҳоз. пайтда эса, асосан, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида ариқ, баъзан кичикроқ канал Жўй деб аталади. Хоз. ўзбек адабий тилида бу сўзнинг кичрайтирилган (диминутив) шакли — жўяк сақланиб қолган. Жўй жой номлари таркибида учрайди (Жўйидам, Жўйинав, Жўйиқўрчи ва ҳ. к.).