ЖЎЯК

ЖЎЯК — тупроқнинг механик таркиби, экин тури ва экиш усулига кўра кузда ёки бахррда ер етилганда олинадиган экиш ариғи; икки пушта ўртасидаги ариқ. Кўпроқ картошка ва полиз экинлари Ж. олиб экилади. Жўякнинг «илон изи»,«дандана», тўғри (эгат) хиллари бор. Ж. нинг эгат хили кенг тарқалган. «Илон изи» («айланма») шаклида олинган Жўякнинг кенглиги 80 — 90 см, чуқ. 40—50 см, пуштаси (икки ариғи ўртаси) полиз экинлари учун 1,5—2,5 м, бошқа экинлар учун 60 — 80 см кенгликда олинади. Унинг бир бурилиши билан иккинчи бурилиши ўртасидаги оралиқ ер нишабига қараб 4^7 м. Ж. га қуйилган сув оёклагач, этагидан бошлаб, Жўяк сув билан (2/3 қисмгача) тўлишига қараб, қулоқ боғлаб чиқилади (ҳар 1—2 ариқнинг сув билан тўлган жойи тупроқ тортиб бекитилади). Жўякнинг нам чиққан ерига уруғ экилади. Экин бутун ўсув даврида Жўякдан суғориб турилади. Жўякнинг бурилган жойига чим босиб, сувни оқова қилиб қуйиш ҳам мумкин. Жўякнинг «дандана» усулида Жўяк бармоқ шаклида олинади, узунасига тортилган ўқ ариқдаги сув боши берк (бармоқ) арикларга тўлдириб қўйилади. Жўякнинг «илон изи» ва «дандана» турлари асосан кетмон билан очилади (механизациядан фойдаланиб бўлмайди). Эгат — 100—150 м ва ундан ортиқ узунликда бир-бирига параллел олинган Жўяк лардир. Пахтачиликда маркёр ташлаб 120 ёки 180 см кенгликда ва 25—30 см чуқурликда олинади. Экин Жўякнинг икки томонига ёки икки қирғоғига экилади. Гуллаш фаза-сида экилган қаторлар ўртасидан эгат очилганда 90 ёки 60 см ли қатор оралиғи ҳосил бўлади, экин пушта ўртасида қолади. Текис далага нисбатан Жўяк даги тупроқнинг ҳаво-иссиклик ва сув режими қулай бўлади. Жўякда уруғ тушган атроф ва ундан пастроқда тупроқ ҳарорати бошқа жойларга Караганда 0,9—3,0° кўпроқ исийди.

Абдураҳим Эрматов.

Loading...