ЖЎЙИ АРЗИЗ

ЖЎЙИ АРЗИЗ (форс. – қўрғошин ариқ) — Афросиё’бни сув билан таъмин этган қад. канал. Тахм. 8-а. охири — 9-а. бошларида қурилган. Жўйи арзиз пишиқ гиштдан қурилиб, ички қисми қалай билан қопланганлиги учун тарихий манбаларда «Жўйи арзиз» номи билан тилга олинади. Жўйи арзиз крлдикдарини 1946 й. да археолог А. И. Тереножкин Самарканд деҳқон бозорининг рўпарасидан топган. Жўйи арзиз катталиги 59x40x9 см, 42x42x9 см, 28x49x9 см, 36х49х9 см лик пишиқ ғишт билан кул аралаш оҳак қоришмасидан қурилган. Самарқандни сув билан таъмин этишда муҳим иншоот бўлган Жўйи арзизни муҳофаза қилишга алоҳида аҳамият берилган. Ис-тахрийнинг (10-а.) ёзишича, бу иншоотга йил давомида қараб туриш оташпарастлар зиммасига юкланган. Бу хизматлари учун улар жон солиғидан озод этилган. Жўйи арзиз 1220 й. мўғуллар томонидан вайрон қилингач, Афросиёб сувсиз қолиб, харобага айланган.

Loading...