ЖУФТ ТУЁҚЛИЛАР (Artiodactyla) – сут эмизувчилар синфининг туркуми. Қуйи эоцендан маълум. Оёқлари ўқи кучли ривожланган бўлиб, 3 – ва 4-бармоқлари ўртасидан ўтади. 2 – ва 3-бармоклари кучеиз ривожланган, 1-бармоги бўлмайди. Оёқларининг сагиттал қисмидан букилиши ва ёзилиши туфайли ҳаракат қилади, ўмров суяги йўқ. 2 кенжа туркум: кавшавчи ва кавшамайдиган кенжа туркумга бўлинади. Ҳоз. замон фаунасида 150 га яқин тури маълум. Кенг таркалган, Австралия ва Янги Зеландияга интродукция қилинган. Ўзбекистонда 8 тури маълум. Ўсимликхўр, баъзан хаммахўр (тўнғиз). Бир қанча турлари (эчки, қўй, сигир) хонакилаштирилган. Кўпчилик ёввойи турларининг сони камайиб кетмоқда. Бир қанча турлари (жайран, архар, тоғ эчкиси) Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.