ЖУФТ ВА ТОҚ СОНЛАР — 1) жуфт сонлар — 2 га каррали бўлган бутун сонлар; мас, 0, 2, 4, 6, 8 ва ҳ. к. Сон ўнли саноқ тизимида ёзилган охирги рақами жуфт бўлганда (0, 2, 4, 6 ёки
8) ва фақат шу ҳрлда у жуфт бўлади; 2)тоқ сонлар —2 га бўлинмайдиган бутун (мусбат ёки манфий) сон. Тоқ сон ҳар хил шаклда ёзилиши мумкин. Тоқ сон квадрати яна тоқ сон бўлади, иккита исталган тоқ сон кўпайтмаси хам тоқ сон бўлади.