ЖУЖАНЛАР

ЖУЖАНЛАР, жоужан, жуан-жуан, жужу, жуйжуй — Ғарбий Манжурия, Монголия ва Туркистон даштларида илк ўрта асрларда яшаган кўчманчи қабилалар иттифоқи. Жужанларнинг юксалиши Шелунхон (402—410) номи билан боғлиқ, у ўз атрофига тарқоқ қабилаларни бирлаштириб кучли ҳарбий иттифоқ тузган. Туркийлар, хитойликлар, уйғурлар билан бўлган урушлар, шунингдек, тўхтовсиз ички низолар Жужанларни заифлаштирган. 6-а. ўрталарида жужан қабилалари иттифоқи тарқаб кетган. Жужанларнинг бир қисми туркийлар ва б. халқлар таркибига сингиб кетган, қолган қисми (тахм. 30 минг чодир) узоқ Ғарбга кўчиб кетиб Дунай дарёсининг ўрта оқими соҳилларида 9-а. гача мавжуд бўлган.

Loading...