ЖУМА

ЖУМА (араб. — жам бўлиш) — 1) Григорий календарида ҳафта таркибига кирган кунлардан бешинчисининг номи; 2) мусулмонлар тақвимида олтинчи кун номи. Ислом динида «саййид ул-айём» — кунларнинг улуғи сифатида эъзозланади. Жума куни пешин намози ўрнига Жума намози ўқилади. Имом-хатиблар намоз олдидан ярим соат чамасида мавъиза (линий ваъз) ўқийдилар. Сўнг икки бор азон айтилиб, катта жамоат билан намоз адо этилади. Мусулмон мамлакатларида Жума кунини дам олиш куни деб белгилаган бўлсаларда, асли бу кунда дам олиш шарт эмас. Чунки Қуръони каримнинг «Жумъа» сурасида: «Жума намозини ўқиб бўлганларингиздан кейин (касбҳунар, савдо-сотиқ ишларингиз сари) тарқаб кетингизлар ва Аллоҳнинг фазли (ризқи)ни сўрангизлар» (Абдулазиз Мансур таржимаси) дейилган.