ЖУМАНИЁЗОВ Шомурот Алломович

ЖУМАНИЁЗОВ Шомурот Алломович (1941, Шовот тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). Хоразм пед. ин-тининг физика-мат, ф-тини тугатган (1964). 1963 й. дан Шовот туманидаги мактабларда физика-мат, ўқитувчиси, мактаб, интернат мактаб директори ўринбосари, 1988—99 й. ларда 27-мактабда илмий бўлим мудири. У ўз иш фаолиятида дарcларнинг ноанъанавий усуллари, янги педагогик технологиялар, кўргазмали қуроллар, техника воситаларидан унумли фойдаланган.