ЖУН ГАЗЛАМА

ЖУН ГАЗЛАМАжун толасидан тўқиладиган мато. Тоза жунли ва ярим жунли хиллари бўлади. Тоза Жун газламалар 100% жун ипдан тўқилади. Жунли кийим-кечакларнинг ташқи кўринишини яхшилаш мақсадида жун таркибига 6—10% гача (умумий оғирлигига нисбатан) пахта ипи, вискоза, сунъий ипак, штапель толаси ва б. аралаштирилган газлама ҳам тоза Жун газлама жумласига киритилади. Ярим жунли газламалар таркибида 85% гача табиий ёки сунъий жун бўлади. Ипларнинг сифатига қараб Жун газламалар, асосан, камволь ва мовут газламаларга бўлинади. Камволь газламалар юqoри ва ўрта рақамли жун ипдан тўқилади. Камволь газлама сирти текис, кўпинча, туксиз пишиқ, енгил, чангни ўзига кам олади, ундан тикилган кийим чидамли бўлади, тахи тез бузилмайди, чанг ва б. ифлосликлардан осон тозаланади. Эркаклар, аёллар ва болалар кийимлари тикиш учун ишлатилади. Кўйлакбоп, костюмбоп, шимбоп, пальтобоп ва махсус камволь газламалар бор. Ж. г. лардан кийим-кечак, адёл, рўмол, гилам ва б. маҳсулотлар ҳам тайёрланади.

Loading...