ЖУНҒАРИЯ ОЛАТОВИ

ЖУНҒАРИЯ ОЛАТОВИ (Еттисув Ола-тови) — Қозоғистоннинг жан.шарқий қисми ва Хитойдаги тоғлар. Олакўл ва Или дарёси орасида. Уз. қарийб 450 км, эни 50—190 км. Бир неча параллел тизмалардан иборат. Бал. 1500—3000 м. Энг баланд жойи 4464 м (Бесбаскан тоғи). Музликлар (майд. 1120 км2) мавжуд. Жунғария Олатовида полиметалл, мис, нодир металл конлари бор. Чала чўл ва дашт ўсимликлари ўсади, 2600 м дан юқорида субальп ва альп ўтлоклари мавжуд.

Loading...