ЖУРЖОН

ЖУРЖОН, Журжония (форс. Гўргон) — ўрта асрлардаги вилоят ва шаҳар. Каспий денгизининг жан.-шарқида, Эроннинг шим. да жойлашган. Араблар Ж. вилоятини Хуросонга нисбатан кеч забт этганлар (717 й.). Ж. шаҳри араблар даврида бунёд этилган. 10 — 11-а. ларда Журжон шаҳри маҳаллий зиёрийлар сулоласи пойтахти бўлган. Журжоннинг сиёсий мавқеи пасайган бўлса ҳам, араб географларининг таъкидлашларига қараганда, Каспий бўйи вилоятларида энг катта шаҳар ҳисобланган. Журжон вилояти ҳосилдорлиги, турли хилдаги маданий ўсимликлари, ўзининг ипаги билан шуҳрат крзонган. Журжон шаҳридан ўтган дарё уни 2 қисмга: Шаҳристон ва Бакрободга ажратган, улар ўзаро кўприк билан боғланган. Шахристон ўнг қирғоқда, Бакробод сўл қирғоқца жойлашган. 10-а. даёқ шаҳар Сомонийлар ва Бувай-ҳийлар ўртасидаги урушлар натижасида таназзулга учраган, зиёрийлар ким ғолиб бўлса ўша томонга ўтиб туришган. Зиёрийлар даврида қурилган Қобус ибн Вашмгир мақбараси (1007—07) ҳозиргача сакланиб қолган. Журжоннинг денгиз порти бўлиб Гўргон дарёси қуйи оқимида, ҳоз. Кумуштепа қишлоғи ўрнида жойлашган Абескун гавани хизмат қилган. Унинг ёнида саноат шаҳри сифатида Астробод ҳам қайд этиб ўтилган. Амир Темур ва темурийлар даврида Астробод ш. юксалиб, вилоят ҳам унинг номи билан машҳур бўлган. Ўрта асрларда илм-фан тараққий этган Журжондан кўплаб олиму фузалолар етишиб чиққан.

Ад.: Бартольд В. В., Сочинения, т. 7, М„ 1971.

Loading...