ЖУТ

ЖУТ (Corchorus), Калькутта канопи — жўкадошлар оиласига мансуб луб толали бир йиллик ўсимлик, тола олинадиган экин. Ватани — Ҳиндистон. Осиё, Африка, Жан. Америка ва Австралиянинг тропик ва субтропик минтақаларида ўсадиган 100 га яқин тури бор. Асосан Осиё мамлакатларида толаси учун бир йиллик 2 тури — чўзиқ мевали Жут (С. olitorius) ва йирик мева-ли Жут (С. capsularus) экилади. Ўзбекис-тонда 20-а. нинг 30-й. ларидан чўзиқ мевалиси ўстирилади.

Пояси тўғри ўсади, яшил рангда, бўйи 2,5—3,5 м; учки қисми шохланиб, уч-тўртта мева шохча ҳосил қилади. Илдизи ўқ илдиз, шохланган, ерга 1 — 1,5 м гача кириб боради. Барглари кетма-кет жойлашган, узун бандли, наш-тарсимон, арра тишли. Гули майда, икки жинсли, сариқ. Меваси қовурғали кўсакча, чўзиқ, 5—10 см, йирик мевалисиники 1—2 см. Уруғи майда, уч қиррали, тўқ яшил, сарғиш-жигарранг ёки тўқ жигарранг, 1000 донасининг вазни 1,5—2 г. Уруғида 14% гача мой бор. Толаси уз. 2—3 м. Ж. ўзидан чангланувчи намсевар, ёруғсевар, иссиқсевар, совуққа чидамсиз ўсимлик. Уруғи 16—18° да нормал униб чиқади. Вегетация даври 140—160 кун. Ж. канопта Караганда, айниқса ўсиш даврида, сувга жуда талабчан. Сур, ўтлоқи ва ўтлоқи-ботқоқи тупроқларда яхши усади, шўрга чидамсиз.

Жут толаси етиштириш ҳажми дунёда ишлаб чиқариладиган ўсимлик толалари ичида пахта толасидан кейин 2-ўринда туради. Жутнинг қуруқ пояси (пўстлоғи) дан 20—25% юқори гигроскопик пишиқ тола чиқади. Жут толасидан тўқимачилик маҳсулотлари, гиламлар, қоп, арқон, техник ва ўров газмоллари, жун, пахта толалари билан аралаш толаларидан кийим-кечак газмоллари тайёрланади. Ҳиндистонда Жут барги овқатга ишлатилади. Жут уруғидан мой, юрак-қон томирлари касалликларини даволашда ишлатиладиган гликозидлар олинади.

Алмашлаб экишда беда, дуккаклидон экинларидан кейин 28—30 см чуқурлиқца кузги шудгор қилинган майдонларга экилади. Ўғитлаш нормаси: 10—20 т/га гўнг, 90—120 кг/га азот ва Р2О5, 60—90 кг/га К2О. Тола олиш учун қўш қаторлаб 60×12—13, 50×20 см схемада экилади. Уруғ 3—4 см чуқурликка кўмилади. Гектарига тола учун 12—14, уруғ олиш учун 6 кг уруғлик сарфланади. Вегетация давомида 5—8 марта суғорилади, қатор оралари юмшатилади, ўтоқ қилинади, озиқлантирилади, суғориш нормаси 5000—7000 м3/га. Техник жиҳатдан етилган, 50% ўсимликда 1—2 кўсакча ҳосил бўлганда тола учун ўрилади, махсус машиналарда пўстлоғи ажратиб олиниб, далада қуритилади ва луб (каноп) з-дларига топширилади.

Ҳосилдорлиги 90—100 ц/га (қуруқ поя ҳисобида), 10—14 ц/га тола, 3—6 ц/га уруғ. МДҲ давлатларида фақат Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятида (50й. ларда қисман Тожикистон ва Туркманистонда экилган) етиштирилади (республикада 90-й. ларда Жут экин майдони 1000 га атрофида).

Навлари. Ўрта Осиёда экиш учун Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмийишлаб чиқариш Марказининг Луб экинлари тажриба ст-ясида чиқарилган Ўзбекистон ва Ўзбекистон 53 навлари р-нлаштирилган.

Жут илдиз чириш касаллиги ва кузги тунламдан зарарланади.

Ад.: Иоффер Р. Ф., Капралова Н. П., Агротехника джута, М., 1951; Назиров X. Н., Биологические особенности роста и развития джута в Узбекистане, Т., 1966.

Ҳалима Отабоева.

Loading...