К

К — ўзбек кирилл алифбосининг ўн иккинчи ҳарфи. Яқин тил орқа, жарангсиз, портловчи ундош товуши. Сўз боши (кўл, кўз), ўртаси (тулки, укки) ва охири (тилак, билак)да келиши мумкин. Баъзи сўзлар охирида келиб, эгалик қўшимчаси олганда жаранглилашади ва г товушига айланади (юрак+им — юрагим; тилак+и — тилаги). Шаҳар шеваларида, баъзи ҳолларда, к товуши й талаффуз этилади (юрак — юрай, этак — этай), ўғуз гуруҳига оид шеваларда сўз бошида жаранглилашиб г товушини беради (кел — гел, кўрдим — гўрдим). Унлилар орасида жуфт хoлда ҳам (мас, икки) келиши мумкин. Авесто, Урхун-Енисей, суғд, туркий (уйғур) ёзувларида, шунингдек, араб, лотин алифбоси асосидаги ёзувда ўзига хос кўринишга эга. Булар жадвалда келтирилди.

Loading...