КАБАЛАКА

КАБАЛАКА (Кабала, Кабалак) — кад. шаҳар, Кавказ Албаниясининг пойтахти (6-а. гача). Йирик савдо маркази (15-а. гача). Сафавийлар томонидан вайрон қилинган (16-а.). К. ҳақидаги илк маълумотлар Плиний ва Птолемей асарларида, шунингдек, кад. грузин ва араб манбаларида учрайди. Чухур-Кабали қишлоғи (Озарбайжон) ёнида Кабалака арки харобалари сакланган бўлиб, у 25 га майд. ни эгаллайди. Арқдан шарқрокда ибодатхона ва шаҳристон (50 га дан зиёд) жойлашган. 1926, 1944—45 й. ларда археологик казиш ишлари олиб борилган.