КАБАРДИНЛАР

КАБАРДИНЛАР (ўзларини адигелар деб атайдилар) — халқ. РФ таркибидаги Кабарда-Балкария Республикасида (364 минг киши), Краснодар, Ставрополь ўлкаларида ҳамда Шим. Осетияда ҳам яшайди. РФда умумий сони 386 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Кабардинчеркас тилида сўзлашадилар. Диндорлари, асосан, сунний мусулмонлар, православлар ҳам бор.

Loading...