КАБЕЛЬ

КАБЕЛЬ (голландча kabel — арқон, трос) — герметик ҳимояланган қобиқ ичига жойлаштирилган бир ёки бир неча изоляцияланган симлардан иборат материал. Куч, алоқа ва радиочастота Кабельлари, назорат (текшириш), ўлчаш Кабель ва б. хиллари бор. Булардан ташқари, газ ва мой тўлдирилган Кабель ҳам бўлади. Кабель кўпинча мис ёки алюминийдан, камданкам пўлат-мис ва пўлат-алюминийдан тайёрланади. Вазифасига кўра, бир ёки кўп симли, дойра ва шаклдор бўлади. Изоляциялашда махсус қоғоз, резина, пластмасса ва б. ишлатилади. Симларни нам ва кимёвий моддалар таъсиридан ҳимоя қилувчи қобиқ қўрғошин, алюминий, пластмасса ёки резинадан тайёрланади. Кабельни механик таъсирлар, коррозиялардан сақлаш учун уларга пўлат ленталар ёки сим (зир\) лар ўралади ва уларнинг устидан пластмасса ёки қоғоз лента, жут ва битумлар қопланади.

Куч К. и билан электр энергияси узатилади ва тақсимланади; 1, 2, 3 (кўп тарқалгани) ва 4 симли бўлади. Бундай Кабельнинг ток ўтказадиган симлари мис ёки алюминийдан тайёрланиб, сирти мойканифол модда ёки минерал мой шимдирилган Кабель қоғози, резина ёхуд пластмасса билан қопланади. Одатда, куч Кабель ининг қобиғи қўрғошин, алюминий ёки пластмассадан кoпланади, қобиқусти эса Кабель ипи ва металл зирҳ билан ўралади. Ҳаракатланувчи объектлар (пармалаш машинаси, экскаватор, кўтаргичлар) га электр энергия келтириладиган Кабель эгилувчан қобиқлар билан қопланади.

Алоқа Кабельи симли алоқада ишлатилади. Тузилишига кўра, симметрик ва коаксиал Кабель, частоталар спектри бўйича паст частотали (10 кГц) ва юқори частотали (10 кГц дан юкрри) хилларга бўлинади. Булардан ташқари, вдаҳарлараро алоқа Кабельи ва маҳаллий (шаҳар ва қишлоқ ичидаги ст-ядан бошқариладиган, шахта ичида ва б.), ер ости (зовурга ёки Кабель канализацияси иншоотига ётқизиладиган), хаводан таянчлар орқали ва сув остидан (даре, денгиз ва океан тубларига жойлаштириб) ўтказиладиган хиллари бор. Алоқа Кабельи телефон ва телеграф алоқада, телевидение ва б. да қўлланилади.

Радиочастота Кабельи билан радио ва видеосигналлар узатилади. Радиочастотали коаксиал Кабель, радиочастотали симметрик Кабель, спирал Кабель (спиралсимон ички утказгичли коаксиал) хилларга булинади. Радиочастота Кабельи орқали узатиладиган сигнал частоталари ЮкГц дан ЮгГц гача боради. Радиочастота Кабельи радиотехник ва электрон аппаратураларнинг элементларини узаро туташтиришда, бу аппаратураларни узатувчи ва қабул қилувчи антенналарга улашда қўлланилади.

Loading...