КАБИСА ЙИЛ

КАБИСА ЙИЛ (араб. — тўлиқ) — оддий йилдан бир кун (фев. ойида) ортиқ бўлган календарь йил. Бунда 4 га қолдиқсиз бўлинадиган йил Кабиса йил дир (фақат иккита ноль билан тугаб, 400га бўлинмайдиган йил бундан мустасно. Mac, 1700, 1800, 1900, 2100 йиллар Кабиса йил эмас).

Қад. Эронда йил 365 кунли (12 ой 30 кундан ва яна қўшимча 5 кун) бўлиб, ҳар 120 йилда битта қўшимча ой киритилган. Умар Хайём календарида ҳар 33 йилнинг 8 йили (4, 8, 12, 16, 20, 24, 28 ва 33-йиллари) Кабиса йил ҳисобланади. Бунда ҳар 4500 йилда бир суткага тенг хато йиғилади. Бу эса ҳозир қўлланиладиган Григорий календаридан ҳам аниқроқ(қ. Календарь).

Loading...