КАБРАЛ

КАБРАЛ (Cabral) Педру Алвариш (1460—1526) — португалиялик денгизчи сайёҳ. 1500 й. да қирол Мануэл 1 томонидан Васко да Гама маршрути бўйича савдо мақсадларида Ҳиндистонга борадиган флотилияга қўмондон қилиб тайинланди. Яшил Бурун о. ларидан жан. га йўл олган кемалар ғарбга қараб йўналишини ўзгартирди ва 1500 й. 22 апр. да 17° ж. к. да орол деб ишонган ҳолда янги ерни кашф қилди ва уни Вера-Круш Ери деб номлади (ўша йили у Санта-Круш деб қайта номланди, бир неча йилдан кейин эса Бразилия — Brasil деган норасмий ном асосий ном бўлиб қолди). Сўнгра Кабрал шарққа — Яхши Умид бурнига томон йўл олди ва 1500 й. сентябрь ойида Ҳиндистоннинг Каликут ш. га етиб борди. Маҳаллий аҳолининг португаллар б-н савдо қилишдан бош тортганликлари учун келгиндилар шаҳарни вайрон қилишди. Қўшни Кочин ва Кананнур порт шаҳарлари билан португаллар учун фойдали шартномалар тузиб, 1501 й. да у ердан чиқиб кетди

Prev Article

КАБОБ