КАБУДАНЖАКЕТ

КАБУДАНЖАКЕТ — илк ўрта асрлардаги (5—12-а. лар) Самарқанд рустокларидан бири ва унинг маркази. Самарқанддан 2 фарсах (14—15 км) масофада жойлашган. Жоме масжиди бўлган. Ўрта аср манбаларида Кабуданжакетда Баркат ва Вадар ш. лари қаторида қайд этилган. Кабул қишлоғи «Бобурнома» да ҳам учрайди. Археологларнинг фикрича, Кабуданжакет ҳоз. Қўрғонтепа ш. харобаси ўрнида бўлган. Мил. 4—5-а. лар даги сиёсий воқеалар таъсири остида Қовунчи маданиятига мансуб қавмлар Сирдарё бўйларидан Зарафшон водийсига кўчиб келганлар ва кичик мустақил мулклар барпо этганлар. Улар Самарканд рустокларида 9—12. а. ларда суғорма деҳқончилик асосида шаҳарсозлик ва қишлоқ маданиятини юксалишида муҳим ўрин тутган.

Loading...