КАЧИНЛАР

КАЧИНЛАР (цзинпо, ўзлариничжин-пхо деб атайдилар) — халқ. Асосан, Мьянма (Качин миллий вилоятида 675 минг киши) ва Хитойда, кичик гуруҳлари — Таиланд, Лаос, Шим.-Шарқий Ҳиндистонда яшайдилар. Умумий сони 810 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Качин тилида сўзлашадилар. Анъанавий диний эътиқод сақланиб қолган, будда динига ҳамда христиан (баптистлар) динига эътиқод қиладиганлар ҳам бор. Деҳқончилик, овчилик, балиқчилик билан шуғулланади.

Loading...