КАЧКАНАР ТЕМИР РУДА КОНЛАРИ

КАЧКАНАР ТЕМИР РУДА КОНЛАРИ — РФнинг Свердловск вилоятида жойлашган. Урал тогларидаги энг йирик конлардан. 18-а. дан маълум. Иккита асосий кон — Качканар ва Гусевогорск темир руда конларидан иборат. Рудалар 160 м чуқурликкача мукаммал ўрганилган. Уларнинг 500—600 м чуқурликкача борлиги аниқланган. Асосий руда минераллари магнетит ва ильменит ҳисобланади, баъзан пирит, халькопирит ва пирротин ҳам учрайди. Рудадаги темир миқдори ўртача 16 — 17% ни ташкил этади. Бундан ташқари, 1,2—1,3% титан, 0,14% ванадий, озроқ платина ҳам бор. Таркибида 16% темир бўлган баланс заҳираси 2 млрд. т ни ташкил этади. Конлардан руда очиқ усулда олинади. 1975 й. кончилик саноати кти ишга туширилган.

Loading...