КАДМИЙ

КАДМИЙ (лот. Cadmium) , Cd — Менделеев даврий системасининг 2 гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб рақами 48, ат. м. 112,40. 8 та барқарор изотопдан иборат: 106Cd( 1,22%), (ll8Cd(0,88%), n0Cd(12,39%), mCd(12,75%), ll2Cd(24,07%), mCd(12,26%), ll4Cd(28,85%) ва n6Cd(7,58%). Атом радиуси 0,146 нм, ион радиуси (қавсларда координацион сон келтирилган) Cd2+ 0,092 нм (4), 0,101 нм (5), 0,109 нм (6), 0,117 нм (7), 0,145 нм (12). Полинг бўйича электроманфийлиги 1,7.

Кадмийни 1817 й. да немис кимёгари Ф. Штромейер кашф этган. Дастлаб рух карбонат таркибидан олингани учун рух рудасининг юнонча номи («Kadmeia») билан аталган. Табиатда рух, қўрғошин ва мис рудалари билан аралаш учрайди. Кадмий — сийрак элемент; унинг ер пўстидаги ўртача миқдори оғирлик жиҳатидан l,3-10~5%, денгиз ва океан сувларида 0,00011 мг/л. К. нинг селенид (CdSe), отавит (CdO3) ва монтепонит (CdO), гринокит (CdS) каби нодир минераллари маълум. Сульфид рудаларида, жумладан, сфалерит минерали (ZnS) таркибида (0,01—5,0%), галенитда (0,02% гача), халькопиритда (0,12%), пиритда (0,02%) учрайди. Бундан ташқари, умуртқали ва умуртқасиз ҳайвонлар организмида, ўсимликларда ҳам бор. К. — кумушдек оқ, юмшоқ, чўзилувчан, механик ишловга осон бериладиган оғир металл. Зичлиги 8,65 г/см1 (20° да) Маос бўйича қаттиқлиги 2, суюкланиш т-раси 320,9°, қайнаш т-раси 767°. Кимёвий бирикмаларда 2 валентли. Нам ҳавода Кадмийнинг сирти юпқа оксид парда б-н қопланади. Бу парда уни кейинги оксидланишдан сақлайди. Суюқланиш т-расидан юқори ҳароратларда ёниб, қўнғир рангли кадмий оксид (CdO) ҳосил қилади. Кадмий НС1, H2SO4 да, айниқса, HNO, да эриб, тегишли тузлар беради. Ишқорларда эримайди. Кадмий кислород, олтингугурт, галогенлар ва б. билан реакцияга киришади. Кадмийнинг тузлари, сув ва кислоталарда эрийдиган бирикмалари заҳарли. Кадмий мис, рух, қўрғошин рудаларини қайта ишлашдаги чиқиндилардан ажратиб олинади. Ядро реакторларида, ишқорли аккумуляторларда, махсус қотишмалар тайёрлашда, бўёқ олишда, темирни кадмийлашда ишлатилади.

Ад.: Федоров П. И., Химия и технология малых металлов. Висмут и кадмий, М., 1986.

Loading...