КАДР

КАДР (франц. cadre — ром) — 1) сурат, фотоплёнка ёки фотоқоғозга туширилган тасвирдан бир кўриниш. К. нинг чегараси, тасвир кўлами, тузилиши, суратга олинадиган вақти ва б. ундан кузатилган мақсадга мувофиқ белгиланади; 2) кинокадр — киноаппарат билан суратга олинган воқеа (ҳаракат, ҳолат)нинг киноплёнкадаги бир кўриниши. Реж. ва оператор кўзда тутган ҳар бир Кадр (суратга олинаётган кўриниш) асар ғоясига, мазмунига хизмат қилади, ғоя ва мазмунни ифодалайди;

3) монтаж кадри — фильмнинг таркибий қисми, бирор ҳаракатнинг тасвирдаги маълум ҳолати;

4) сценарий кадри — суратга олиш кўзда тутилган ҳолатнинг тавсифи;

5) телекўрсатув кадри — телевизор экранидаги тасвир.

Loading...