КАДЬЯК

КАДЬЯК, Кодьяк — Тинч океандаги орол, Аляска (АҚШ) нинг жан. қирғоқлари яқинида. Материкдан Шелихов бўғози орқали ажралган. Майд. 9,5 минг км2. Қирғоқлари нотекис, фьорд кўп. Рельефи тоғлик (энг баланд жойи 1353 м). Катмай вулкани отилиши (1912) натижасида ер юзаси вулкан куллари билан қопланган (баъзи жойларда қалинлиги 6 м га етади). Ўсимлик дунёси, асосан, баланд бўйли ўтлардан иборат, ўрмонлар учрайди. Кадьяк фауна резервати ташкил этилган. Қирғоқ яқинидаги сув балиққа бой. Балиқ овланади. Асосий аҳоли пункти — Кадьяк. Орол 1763 й. рус денгизчиси С. Глотов томонидан кашф этилган.

Loading...