КАФИЛЛИК

КАФИЛЛИКжиноят процессида эҳтиёт чораларидан бири. Суриштирирувчи, терговчи, прокурор ёхуд суд томонидан айбланувчига ва судланувчига нисбатан, улар суриштирув, дастлабки тергов ва суддан яшириниши, ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиши ёки жиноий фаолият билан шуғулланишининг олдини олиш учун қўлланади. Кафилликни муайян шахс, жамоат бирлашмаси ёки жамоа беради. Кафилликка берилаётган шахс қандай жиноят қилганликда айбланаётгани ва қандай жазога тортилиши қақида Кафилликка олувчига тушунтирилади ва ундан тилхат олинади. Кафилликка олувчи Кафилликдан воз кечишга ҳақяи. Кафилликка олган шахс ўз мажбуриятини бажармаса, қонун бўйича жавобгарликка тортилади (Ўзбекистон Республикаси МЖК, 208-модда).