КАФТ — қўл панжасининг ички ва оёқ панжасининг пастки (остки) томони; қўл Кафти юқоридан билакнинг унча чуқур бўлмаган кўндаланг эгатчаси, пастдан бармоқлар асоси билан чегараланиб туради. Кафт кафт суяклари, уларни бирлаштирган бойламлардан иборат бўлиб, турли мускуллар қоплаб олган. Қон томир ва нервлар билан таъминланган. Кафт терисида тер безлари кўп, лекин ёғ безлари йўқ. Қўл кафти меҳнат қилишда, оёқники эса тик туриш ва юришда муҳим аҳамиятга эга.