Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

КАҒНАСОЙ

КАҒНАСОЙБойсун туманидаги сой. Бойсунтоғнинг шарқий ён бағридан (1000 м) бошланиб Шеробод дарёсидан сув олувчи Истара каналига қуйилади. Уз. 41 км. Ҳавзаси ёғин кам ёғадиган қурғоқчил қирларда бўлганидан Кағнасой да., асосан, серёғин баҳор ойларида сув оқади. Кағнасойнинг уз. 73 км бўлган 35 та майда ирмоғи бор.