КАГОР

КАГОР (Франциянинг Кагор ш. номи-дан) — қизил рангли узум навлари (Каберне-Совиньон, Кахети, Саперави, Таквери, Морастель ва б.) дан тайёрланадиган десерт вино тури. Кагор қуюқ тўқ қизил ранги билан ажралиб туради. Таркибида 16—17% спирт, 16—25 г/см3 канд бор. К. туридаги винолар технологиясининг муҳим хусусияти: шираси 20% дан кам бўлмаган узум ғужумлари эзилади ва шарбат турпи билан бирга 55 — 75° га қадар қиздирилади (баъзан ғужумлар қайнаб турган сувга 2—3 мин ботириб олинади, сўнгра эзилади). Бу усул винога ўзига хос таъм беради ва бўёқ, фенол ва б. экстрактив моддаларнинг шарбатга ўтишини таъминлайди. Сўнгра 1,5—2 соат давомида тиндирилади, бу жараёнда шарбат бот-бот аралаштириб турилади, сўнгра 25° гача совитилиб 2—3% соф дрожжи ундирмаси қўшилади. Қанд бўйича (камида 2 г/100 см3) етарли кондицияга қадар ачигандан кейин шарбат ажратиб олинади, турпи 2 марта прессланиб шарбати ажратилади. Уларга спирт қўшилади ва олинган вино материаллар бочка ёки бутларда 3 йил сақлаб етилтирилади, сўнгра шишаларга қуйилади (яна қ. Вино, Вино-арак, саноати).

Loading...