КАҲРАБО

КАҲРАБО — табиий органик бирикма, игна баргли дарахтларнинг қазилма смоласи. Кимёвий формуласи С40Н64О4. Олтингугурт қўшимчалари бор. Мўрт. Қаттиқлиги 2,0—2,5. Зичлиги 1000—1100 кг/м3. Таркиби 76—81% углерод, 10—10,5% водород, 7,5—13% кислород, шунингдек, бир оз олтингугурт ва азотдан ташкил топган. Ранги турли тусли: сариқ, қизғиш жигарранг, бир оз яшил. Смоласимон ялтирайди. Шаффоф ва ярим шаффоф. Яхши жилоланади, мовутга суркалса электрланади. Ёнганда хушбўй ҳид тарқатади. Каҳрабо ичида ўсимлик ва ҳашарот қолдиқлари бўлиши мумкин. Бундай хилларидан тайёрланган тақинчоқ ва ёдгорликлар юқори баҳоланали. Энг йирик конлари Болтиқбўйи мамлакатларида палеоген ва неоген даври жинсларида, Белоруссия, Украина, шунингдек, Польша, Дания, Швеция, Англия, АҚШ ва б. жойларда бор. Дунёдаги энг йирик Каҳрабо кони Калининград яқинида. Паст сифатли Каҳрабодан оз миқдорда каҳрабо кислотаси, ёғи, тиббиётда ишлатиладиган препаратлар, лок, замазка олинади.

Каҳрабодан қадимда тақинчоқ ва б. зебзийнат буюмлари тайёрланган. Каҳрабонинг энг яхши турлари қимматбаҳо тош. Шунингдек, Каҳрабо ноёб иморатларни безашда ишлатилади.

Loading...