КАЛАВА ИП

КАЛАВА ИП, йигирилган ип — 1) тўқимачилик толаларининг барча турларидан тайёрланган пиликяан пилта машинада олинадиган ипларнинг асосий тури, хом ип. Бир неча толани юмшоққина ҳимариб (баъзан елимлаб) ҳосил қилинади. Бир хил толалардан ёки ҳар хил толаларни аралаштириб, ё бўлмаса, толаларга чиқиндилар (тарандилар)ни қўшиб олинади. Толаларнинг хилига, вазифасига, олиш ва пардозлаш усулларига, хоссалари ва тузилиш хусусиятларига қараб, Калава ип турли хилларга бўлинади. Mac, тўқувчилик учун (арқоқ ва танда иплари), трикотаж, ип олиш, арқон эшиш ва б. учун мўлжалланган Калава иплар фарқ қилинади. Калава ипни йигиришга тайёрлаш усулига кўра, у карда, тароқли ва аппарат тизимида тайёрланадиган хилларга бўлинади. Калава ип йигириш машиналари турига, пардозлаш ва бўяш усулига қараб ҳам хилларга ажратилади. Калава ипнинг хом, оқартирилган, махсус кимёвий эритма билан ишлов берилган (мерсеризацияланган), бўялган ва б. турлари бўлади. Тузилишига кўра, оддий (бир ипли), олачипор (меланж), ҳажмий (текстурланган), пишитилган (бир неча ипни қўшиб буралган) ва б. хилларга бўлинади. Калава ипни пахта, жун, ипак, зиғир, ипак ва кимёвий толалардан тайёрлаш мумкин.

Калава ипнинг асосий хоссалари — ингичкайўғонлиги, бурамдорлиги (пишитилганлик даражаси), узувчи кучга чидамлилиги, узаювчанлиги, бир текислиги, мустаҳкамлиги, тозалиги. Калава ипдан тўқувчиликда, ғалтак ип олишда, арқон ва чилвирлар эшишда фойдаланилади; 2) чархта бир неча марта текис қилиб ўралган ва чархдан чиқариб олиб тахланган бир ўрам ип, ипак; ип йигириш учун мўлжалланган хом (бир оз пишитилган) ип. Пилта (пилтакачда юмалокланган бир бўлак пахта, паға)ни оҳистагина чўзиб ҳосил қилинади.

Loading...