КАЛЕНДАРЬ

КАЛЕНДАРЬ (лот. calendarium — қарз дафтари) , тақвим — йил, ой, ҳафта ва кунлар ҳисоблашни юритиш тизими. Қуёш, Ой, сайёраларнинг кўринма ҳаракати, кун билан туннинг алмашинуви, Ой фазалари ва йил фаслларининг даврий равишда такрорланиб туришига асосланади. Календарьнинг пайдо бўлиши одамнинг хўжалик фаолиятини юритиш эҳтиёжи билан боғлиқ. Одамлар Қуёшнинг чиқиб ботишини кузатиб — кун, Ой ўроғининг аввал катталашиб, сўнг кичрайишига қараб — ой, йил фаслларининг давомида Қуёшнинг уфқдан қанчалик кўтарилишини кузатиб йил тушунчаларига келишган. Аста-секин вақтни яна ҳам аниқроқ хисоблаш эҳтиёжи б-н соат, минут бирликлари, мифологик анъаналар асосида ҳафта тушунчаси киритилган. Вақт ҳисобини тўғри юритиш учун дастлабки расадхоналар қурилган, қуёш соати ўйлаб топилган.

Календарь ҳисобининг асосий бирлиги — йш. Йил эса ойларга, ойлар эса кунларга бўлинган. Бу 3 тушунча 3 хил астрономик ҳодиса — мос тартибда Ернинг Қуёш атрофида айланиши, Ойнинг Ер атрофида айланиши ва Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши б-н боғлиқ. Бу 3 ҳодисанинг давомийлиги анча мураккаблиги йилни ойларга, ойни кунларга бўлишни мураккаблаштиради. Бу масала турли халқларда турли усулда ҳал этилган ва шу тарзда қуёш Календарьи (шамсий тақвим), ой Календарьи (қамарий тақвим) ҳамда ой-қуёш Календарьи (шамсийқамарий тақвим) ишлаб чиқилган.

Қуёш к ал е н д ар и нинг асосий бирлиги — тропик йил. Унинг узунлиги кетмакет икки баҳорги тенгкунлик оралиғидан иборат бўлиб, 365,2422 кун, яъни 365 кун 5 соат 48 мин. 46 сек. га тенг. Дастлабки шамсий Календарьдан фойдаланган кад. мисрликлар бир йилни 365 кун деб олишган. Бир йил 30 кунлик 12 ойга бўлинган ва йил охирида қўшимча 5 кун қўшилган. Қад. Римда ҳам бир йилни 365 кун деб олинган, лекин йилнинг ойларга бўлиниши яна ҳам мураккаброқ бўлган. Бундан ташқари қад. Миср ва Рим К. ларида йил узунлиги тропик йилдан тахм. 6 соатига қисқа бўлгани учун баҳорги тенг кунлик ҳар 4 йилда 1 кунга сурилган ва бу ҳам чалкашликларга сабаб бўлган. Уларни бартараф этиш учун Рим консули Юлий Цезарь мил. ав. 46-й. да юнон астрономи Созиген таклифига мувофиқ Календарь ислоҳотини ўтказади: ҳар 4 й. дан бири 366 кунлик (кабиса) деб қабул қилинади. Бу К. Юлий календари деб юритилади. Юлий Календарь ида бир йил 12 ойга бўлиниб тоқ ойлар 31 кун, жуфт ойлар 30 кун, фақат фев. ойи 28 кун (кабиса йили 29 кун). Дунёнинг кўп мамлакатларида ҳозиргача ойларнинг Юлий Календарь даги номлари қўлланади.

Юлий Календарьда бир йил тропик йилдан 11 мин. 14 сек. ортиқ бўлгани учун бу фарқ ҳар 400 йилда тахм. 3 кунни ташкил қилади. Бу фарқ йиғилиб 16-а. да 10 кунга етган, натижада баҳорги тенг кунлик 11 март га тўғри келиб қолган. Бу номутаносиблик христианларнинг диний байрамларини белгилашда чалкашлик келтириб чиқарар эди. Шунинг учун Юлий Календарь даги хатоликни тузатиш учун Рим папаси Григорий XIII 1582 й. 24 фев. да италиялик врач ва математик Луиджи Луллио лойиҳаси бўйича Календарь ислоҳотини ўтказади:

1) 1582 й. 4 окт. дан кейинги кун 15 окт. деб олинади ва баҳорги тенг кунлик 21 мартга қайтарилади;

2) тўртга бўлинадиган йиллар Юлий Календарь даги каби 366 кун деб олинади;

3) ҳар 400 йилда 3 кун чиқариб ташланади — 400 га бўлинмайдиган йиллар 365 кунлик (яъни оддий) йил деб эълон қилинади. У Григорий календари деб юритила бошлади. Саналарни Григорий Календарь ига мувофиқ ҳисоблаш янги услуб деб аталди. Саналарни аввалгидек Юлий Календарьи асосида ҳисоблашда давом этиш эса эски услуб номини олган. Григорий Календарьи 16-а. дан бошлаб аста-секин дунёнинг кўпчилик мамлакатларига тарқалди. Ўзбекистонда ҳам у 1918 й. 14 фев. дан қўллаб келинади.

Йил узунлиги ва ой-кунларга бўлиниш Календарьга мувофиқ юритилса, йиллар ҳисоби алоҳида келишув билан белгиланиши лозим. Қачон биринчи йил деб олиниши билан бу масала ҳал бўлади ва исталган санани ҳисоблаш имкони туғилади. Бундай келишув Календарь билан бирга хронология деб аталади. Григорий Календарьи қабул қилинган мамлакатларнинг кўпчилигида хронология Исо Масиҳнинг туғилган кунидан бошланади, яъни Исо (ас) туғилган кун 1-йилнинг 1 январи деб қабул қилинган. Тарихнинг мана шу санасигача даври эски эра (милоддан аввал), кейинги даври эса янги эра (милодий) деб ҳам аталади.

Ой календарида асосий бирлик вазифасини синодик ой ўтайди. Ой Ер атрофида айланиши давомида Қуёшнинг тўғрисига келиши ой боши дейилади. Бу вақтда Ой кўзга кўринмайди, 1—2 кундан кейин у ғарбда кечқурун ўткир ўроқ («янги ой») шаклида кўринади. Ой К. ида 12 ой бир йилни ташкил этади. Синодик ой 29,5306 сутка, яъни 29 кун 12 соат 44 мин. 3 сек. бўлгани учун бир йил тахм. 354 кунга тенг бўлади.

Ҳозир Ой К. и араб мамлакатларида амал қилади. 20-а. гача у асосий аҳолиси мусулмон бўлган мамлакатлар, жумладан, бизнинг юртимизда ҳам қўлланган ва ҳижрий (аниқроғи ҳижрий-қамарий) тақвим деб аталган. Ҳижрий тақвимда хронология пайғамбар Муҳаммад (ас) нинг Маккадан Мадинага кўчиб борган (арабча ҳижрат) кунидан бошланади. Бу сана Юлий Календарь ида 622 йил 16 июль жума кунига тўғри келиши аниқланган. Ҳижрий тақвимда 12 ойдан тоқлари 30, жуфтлари эса 29 кун. Бунда бир йил 354 кун бўлиб, 12 синодик ойдан қисқа бўлгани учун ҳар ўттиз йилдан 11 таси кабиса деб олинади. Кабиса йилнинг сўнгги ўн иккинчи ойи (зулҳижжа) 30 кун бўлади. Ҳижрий тақвимда ўттиз йиллик даврлар (1-йилдан 30-йилгача, 31-йилдан 60-йилгача ва ҳ. к.) қўлланади. Ҳар ўттиз йиллик даврнинг 2, 5, 7, 10, 12, 15, 17, 19, 21, 24, 27 ва 29 йиллари кабисадир. Mac, ҳижрий 1426 йил кабисамийўқми эканлигини аниқлаш учун ундан 30 га каррали қисми чегириб ташланади: 1426 — 30×47=1426 — 1410=14, демак, бу йил оддий экан, 1427 йилда эса қолдиқ 15 чиқади ва кабиса бўлишини кўрсатади.

Айрим Шарқ мамлакатларида ҳижрий тақвимнинг кабиса йиллари бошқа усулда ҳам аниқланган. Шунингдек, Эронда ҳижрий-қамарий тақвим билан бир пайтда ҳижрий-шамсий тақвим ҳам қўлланади. Унда хронология ҳижрат кунидан бошланади, аммо йил узунлиги Қуёш Календарьи бўйича ҳисобланади. Йил боши сифатида баҳорги тенгкунлик — Наврўз куни, ойлар эса буржлар билан деярли устма-уст тушади.

Айрим Шарқ мамлакатларида ҳам йил, ҳам ой асосий бирлик бўлган ой-қуёш календарлари қўлланади. Календарь тарихида Умар Хайём таклиф қилган ислоҳот ҳам аҳамиятга молик. У ўша даврда амалда бўлган Календарьлар билан танишиб, улардаги камчиликлардан холи бўлган қуёш Календарь ини ишлаб чиққан ва салжуқийлар султони Жалолиддин Маликшоҳ томонидан жорий ҳам қилинган (Юлий Календарьи бўйича 1079 й. 15 мартда). Аммо султон вафотидан (1092 й.) кейин амал қилинмай қолиб кетган. Умар Хайём тақвимида ҳар 33 йилдан 8 таси: 4, 8, 12, 16, 20, 24, 28 ва 33-йиллар кабиса йил бўлган. Бунда бир йил ўртача 365+8/33=365,242424 кунга тенг бўлиб, тропик йилдан атиги 19,7 секундга фарқ қилади. Умар Хайём тақвимини амалдаги Календарьлар ичида энг содда ва аниғи дейиш мумкин. Қадимдан турли халқлар турлича Календарьлар ва хронология тизимларидан фойдалангани бир Календарь даги саналар бошқа Календарьда қайси санага мос келиши масаласини ўртага чиқарган. Бу масалани ҳал этишга айниқса алХоразмий, Беруний ва Улуғбек катта ҳисса қўшган. Хусусан, Улуғбекнинг «Зижи жадиди Кўрагоний» асарида ўша даврда Яқин Шарқ, Хитой, Европада қўлланган ўндан ортиқ Календарьлар ўртасидаги мутаносиблик баён қилинган.

Мусулмон Шарқи, жумладан Ўрта Осиё халқлари тарихи, классик ва маданий ёдгорликларида саналар ҳижрий-қамарий тақвимда берилган. Шунинг учун бундай ёдгорликлар ўрганилганда ҳижрий саналарни милодий, яъни Юлий-Григорий Календарь ига ўтказиш масаласига дуч келинади. Бир ҳолатда бу масалани тақрибий ҳал этиш — ҳижрий йилга мос милодий йилни ҳисоблаш кифоя қилса, иккинчи ҳолатда уни аниқ ҳал этиш — тайин ҳижрий санага милодий бўйича қайси кун тўғри келишини топиш лозим бўлади. Манбашунослар ишини енгиллатиш мак,садида турли мутаносиблик жадваллари тузилган. Жадвал бўлмаган тақдирда махсус қоидадан фойдаланиш мумкин: ҳижрий йил Н б-н, милодий йил М билан белгиланса, у ҳолда: М=Н-Ц+622, Н=М-622+ Му2622” Мас, манбаларга кўра Алишер Навоий ҳижрий 844 йилнинг 17 рамазонида таваллуд топган, яъни Н=844. Энди 844:33 тақрибан 25,6 га тенглиги учун М=844+622-25,6= 1440,6. Одатда, бу натижа 1440/1441 (яъни 1440 ё 1441) кўринишда ёзилади. Қоидани бир оз ўзгартириб, микрокалькуляторда ҳисоблашга мослаш мумкин: М=Н*354: 365+622, Н=Мх365: 354-622.

Бир Календарь даги тайин А кунга иккинчи Календарьда қайси В кун тугри келишини аниқлаш лозим бўлса, у ҳолда даставвал ҳар икки Календарь учун мутаносиблиги маълум кун — бошланғич ҳисоб нуқтаси олинади. Хусусан, ҳижрий ва Юлий-Григорий Календарь лари учун бошланғич нуқта сифатида ҳижрий 1-йилнинг 1-муҳаррами милодий 622 йил 16 июлга мос келиши олиниши мумкин. Сўнг биринчи Календарьга мувофиқ А кунгача неча кун ўтгани ҳисобланади ва бошқа Календарьда шунча кун ўтса, қайси сана чиқиши топилади.

Шундай қилиб, Календарьлар ўртасидаги мутаносиблик уларнинг хронологиясига (эрасига) ҳам боғлиқдир. Турли халқларда минг йиллар мобайнида турлича эралар қўлланган. Хитойда йил ҳисоби ҳукмдор Хуан Ди подшолиги бошланган сана — мил. ав. 2637 й. дан ҳисобланган. Қад. Мисрда ягона узлуксиз йил қисоби бўлмаган — ҳар бир фараон тахтга ўтириши билан йил ҳисоби бошидан бошланган. Қад. Бобилда Набонассар подшолиги бошланган мил. ав. 747 и. дан ҳисобланган эра қўлланган. Юнонистонда хронологияга 1-Олимпиада бошланган йил — мил. ав. 776 й. асос қилиб олинган. Қад. Римда йил ҳисоби афсонавий қаҳрамон Ромул шаҳарга асос солган сана — мил. ав. 753 й. дан бошланган. Кейинчалик император Диоклетиан (Дақъёнус) ҳукмдорлиги бошланган эрага ўтилган, у мил. 284 й. га тўғри келади («Дақъёнусдан (алмисокдан) қолган» деган ибора шундан келиб чиққан).

«Дунёнинг яратилиши»дан бошланган эранинг бир неча варианти хам бор. Жумладан, қад. яҳудий Календарьи бўйича дунёнинг яратилиши мил. ав. 3761 й., Византия К. и бўйича эса мил. ав. 5508 й. содир бўлган. Ҳоз. вақтда кўпчилик мамлакатларда қабул қилинган янги эра — «Исо Масих туғилган кун»дан бошланган эра қўлланади.

Григорий XIII ислоҳоти Календарь вақтини астрономик вақтга яқинлаштирган бўлса ҳам Календарьнинг ички тузилишидаги ойлардаги кунлар сони бир хил эмаслиги, ҳафталарнинг ойлар ичида бўлиниб кетиши каби ноқулайликлар сақланиб қолган. Шунинг учун мукаммалроқ Календарь лойиҳаларини ишлаб чиқишга уринишлар бўлган. Mac, Ҳиндистон ҳукуматининг ташаббуси билан Календарьни ислоққилиш масаласи 1953 й. да БМТга қўйилган. БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши (ЭКОСОС) доимий Календарь лойиҳасини маъқуллаган. Унга кўра ҳар бир чорақда 13 та тўлиқ етти кунлик ҳафта (ҳаммаси бўлиб бир йилда 364 кун) ва йил охирида қўшимча бир кун (31 дек. ўрнига) — Тинчлик байрами куни белгиланган. Кабиса йиллари эса, шунингдек, 6 – ва 7-ойлар орасида яна бир кун — Кабиса йил байрами қўшилади. Қўшимча кунлар ҳафталар ва ойлар ҳисобга киритилмайди (яъни улар қайси ой ва ҳафтанинг кунлари бўлиши кўрсатилмайди). Бу лойиҳа бўйича ҳар чоракнинг биринчи ойлари (январь, апрель, июль, октябрь) 31 кундан, қолган ойлар эса роппа-роса 30 кундан ташкил топиши керак. Шунда хафтасига бир кун дам олиш куни ҳисобланса, ҳамма ойлардаги иш кунлари сони доимий — 26 кундан бўлади. Ҳар бир халқнинг миллий байрамлари борлиги ва дам олиш куни 2 кун килиб белгиланганлиги туфайли, бу лойихани айрим мамлакатлар маъқулламади. Шунинг учун 1956 й. дан кейин Календарь ислоҳоти олдингй силжимади. Кейинчалик бошқа Календарьлар лойиҳалари таклиф қилинди, лекин уларни ҳаётга жорий этиш масаласи очиқ қолмоқда.

Календарь тарихи — инсоният цивилизациясининг узвий ажралмас бўлаги. Ташқи олам тўғрисидаги билимлар кўпайган сари ва турли даврларда халқ хўжалиги эҳтиёжлари билан боғлиқ равишда Календарьлар такомиллашиб борди. Мае, ой Календарь ининг пайдо бўлишини ибтидоий одамнинг турмуш тарзи билан боғлаш мумкин. У даврларда овчилик ва термачилик одам фаолиятининг асосини ташкил қилган эди. Аста-секин деҳқончилик ва чорвачиликка ўтилиши ой-қуёш Календарьи ва куёш Календарь ининг пайдо бўлишига олиб келди. Кейинги икки юз йиллик Календарь ларнинг ички тузилишини такомиллаштиришга интилиш билан тарихга кирди. 18-а. охиридаги Европадаги саноат тўнтариши, 19-а. даги индустрлаштириш, 20-а. даги фан ва техника инқилоби Календарьни такомиллаштириш муаммосини долзарб қилиб қўйди.

Фан-техника тараққиётининг халқ хўжалигини электронлаштириш, комплекс механизациялаштириш, ЭҲМ ва компьютерларни халқ хўжалигига кенг жорий қилиш билан боғлиқ ҳозирги босқичида доимий Календарьлар тузиш муаммоси долзарб бўлиб қолди. Лекин охирги пайтларда Календарьни ислоҳ қилиш масаласи кўтарилмай турибди.

Ад.: Бакулин П. И., Блинов И. С, Служба точного времени, М., 1968; Селешников С. И., История календаря и хронология, М., 1977; Цыбульский В. В., Современные календари стран Ближнего и Среднего Востока, М., 1982; Володомонов Н. В., Календарь; прошлое, настоящее, будущее, М., 1981; Аъзамов А., Икки аср. Ҳижрий ва милодий тақвимларнинг кунма-кун мутаносиблик жадваллари.

Абдулла Аъзамов, Собит Илёсов.

Loading...