КАЛИФОРНИЯ ВОДИЙСИ

КАЛИФОРНИЯ ВОДИЙСИ — АКШ нинг жан.-ғарбидаги ботиқ. Шаркда Сьерра-Невада ва ғарбда Қирғоқбўйи тизмалари билан чегараланган. Уз. 800 км, кенглиги 80 км гача. Майд. 47 минг км2. Келиб чиқишига кўра, тектоник букилма. Ер юзаси текис, бал. 20—160 м. Калин чўкинди жинслар билан қопланган. Асосий дарёлари — Сакраменто ва Сан-Хоакин. Баҳорда тўлиб оқади. Иқлими субтропик, ўрта денгиз типли, континентал. Йиллик ўртача ёғин 150 мм дан (шим. да) 1000 мм гача (жан. да). Субтропик дашт ва чала чўл ландшафти устун. Суғориш канали кўп. Мевачилик ва токчилик, деҳқончилик р-ни. Жан. да чорвачилик ривожланган. Йирик шаҳарлари — Сакраменто, Стоктон, Фресно. Жан. да катта нефть конлари бор (1860 й. дан нефть олинади).

Loading...