КАЛИЙ СУЛЬФАТ

КАЛИЙ СУЛЬФАТ, K2SO4 — калийли ўғит, сульфат кислота (H2SO4) нинг калийли тузи. Сарғиш тусда товланадиган кристалл, сочилувчан оқ кукун, намиқмайди, муштланиб қолмайди, сувда яхши эрийди. Ўғит сифатида ишлатиладиган техник ҳолдаги Калий сульфат таркибида 48—52% калий оксид (К2О) бор. Глазерит (3K2SO4 • Na2SO4), (каинитK2SO4 – MgCl2 – 6Н2О) ва шенит (K2SO4 • MgSO2 • 6Н2О) каби таркибида кўп минерали бўлган калийли рудаларни комплекс ҳолда қайта ишлаб олинади. Хлор билан шўрланган тупроқлар учун энг самарали ўғит ҳисобланади. Тупрокдан кўп миқдорда олтингугурт олувчи дуккаклилар (беда) ва карамгулдошлар (карам, турнепс, хантал ва б.) ҳосилдорлигига Калий сульфат таркибидаги сульфат иони яхши таъсир қилади. Самарадорлигига кўра калий хлориддан қолишмайди. Ғўза ва б. экинлар экиладиган далаларда кузги шудгорлашда асосий ўғит сифатида, шунингдек, ғўзанинг шоналаш — кўсак тугиш фазасида озиқ сифатида берилади. Калий сульфат калий хлорид микдорида қўлланилади.

Loading...