КАЛИЙ

КАЛИЙ ХЛОРИД, КС1хлорид кислота (НС1) тузи, асосий калийли ўғит; Калийнинг табиий тузларидан бўлган сильвинит минерали таркибидаги КС1 тузларини кристаллизациялаш ёки флотация усулида олинади. Кристаллизация усулида олинган ўғит (маркаси «К») оқ ёки кулранг кристалл модда, таркибида 62—65% К2О бор; флотация усулида олинган ўғит (маркаси «Ф») пуштиқизғиш рангли, таркибида 54 — 60% К2О бор, йирик кристалли бўлганидан узоқ вақт нам тортмасдан сақланади. Барча ўсимликларга асосий ўғит сифатида (кузги шудгорлашда) ва озиқлантиришда қўлланилади. Калий Ўрта Осиёнинг сур тупроқли ерларига қўл келади. Калий солинган тупрокларда 3,2 — 3,3 ц/га қўшимча пахта ҳосили олинади. Ғўзага ҳар йили 50 кг/га миқдорда (озиқ модда ҳисобида) Калий солинади. Шўр тупроқли ерларга Калийни эҳтиёт булиб солиш керак, чунки у тупроқда ўсимлик учун зарарли хлор микдорининг кўпайиб кетишига сабаб бўлиши мумкин. Калий гигроскопик бўлганлигидан уни сақлаш қоидаларига риоя қилиш талаб этилади. Калийни баландлиги 1,5 м дан 2,5 м гача уюм ҳолида ёки крпларда сақлаш мумкин.

Loading...