КАЛИЙ

КАЛИЙ (араб, ал-кали — поташ; лот. Kalium) , К. — Менделеев даврий системасининг I гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Ишқорий металл, тартиб рақами 19, ат. м. 39,0983. Иккита барқарор изотоп – 3»К(93,259%), 4|К(6,729%), шунингдек, радиоактив изотоп 40К(Т|/2= 1,32 – 10» й.)дан иборат. Инглиз физиги ва кимёгари Г. Деви 1807 й. да Калий гидроксид (КОН) ни электролиз қилиб, Калий металини олди ва уни потассий деб атади. 1809 й. дан у «калий» деб атала бошлади. Калий кимёвий жиҳатдан фаол металл, табиатда соф ҳолда учрамайди. Минераллар (мас, дала шпати, слюда, сильвинит, карналлит, каинит, алунит ва б.) таркибида учрайди. Калий инсон ва ҳайвон организми учун муҳим биоген элементлардан ҳисобланади. Калий табиатда кенг тapqалган, Ер пўстидаги миқдори оғирлик жиҳатидан 2,41%. Суюқланиш т-раси 63,51°, қайнаш т-раси 76Г, зичлиги 862,9 кг/м3. Бирикмаларда бир валентли, атом радиуси 0,2313 нм, ион радиуси (қавсда координацион сон келтирилган) К+ 0,151 нм (4), 0,152 нм (6), 0,160 нм (7), 0,165 нм ( , 0,178 нм (12). Кумуш каби оқ, юмшоқ, енгил металл. Калийни пресслаш, пичоқ билан кесиш мумкин. Ҳавода тез оксидланади (қиздирилганда ёнади); шунинг учун Калий керосин, бензин ёки минерал мойда сақланади. Сув билан реакцияга киришиб, Калий гидроксид (КОН), водород билан бирикиб, Калий гидрид (КН), металлар билан интерметалл бирикмалар (мас, Na2K) ҳосил қилади. Саноатда Калий КОН ёки KCI га Na метали таъсир эттириш усули билан олинади. Суюлтирилган КОН ёки КС1 дан электролиз усули билан ҳам Калий олиш мумкин. Калий бирикмалари фотоэлементлар тайёрлашда, синтетик каучук, шиша, совун ва б. и. ч. да, ўғит саноатида, ядро техникасида, тиббиётда ишлатилади.

Калий бирикмалари. Калий гидроксид (уювчи калий), КОН — рангсиз кристалл модда, кучли ишкрр. Суюқланиш т-раси 380°, қайнаш т-раси 1325°, зичлиги 2,044 г/см3. Гигроскопик модда. Сувда эрувчанлиги 49,4% (0° да), этанолда 27,9% (28° да), метанолда 35,5% (28° да). Калий калий хлорид эритмасини электролиз қилиб олинади. Суюқ совун ва калийнинг бошқа бирикмаларини олишда, ишқорий аккумуляторларда, H2S, SO2 ва СО2 га адсорбент, NH3 N2O, РН3 ва б. учун қуритувчи сифатида қўлланилади.

Калий оксид, К2О — рангсиз кристаллар. Суюкланиш т-раси 740°; зичлиги 2,32 г/см3. Ҳавода СО2 ни ютиб К2СО3 га айланади. Сув билан шиддатли реакцияга киришиб, КОН ҳосил қилади. Спирт ва эфир билан таъсирлашади.

Калий калийга КОН, К2О2, KNO2 ёки KNO3 таъсир этгириб олинади.

KNO2+3K=2K2O+1/2N2; 3KN3+KNO2=2K2O+5N2 К. о. — махсус шишалар компоненти, NH3 синтезида фаолловчи модда сифатида қўлланилади.

Калий хлорат, Бертолле тузи, КС1О3 — хлорат кислота (НСЮ3)нинг калийли тузи. Рангсиз кристалл модда, зичлиги 2,32 г/см3, суюқланиш т-раси 356°. Сувда оз эрийди. Қиздирилганда парчаланади ва кислород ажралиб чиқади. Органик моддалар ва фосфор таъсирида портлайди. Заҳарли. Гугурт саноатида, пиротехникада ва тиббиётда ишлатилади.

Калий цианид, KCN — рангсиз кристалл модда. Суюқланиш т-раси 634,5°; зичлиги 1,56 г/см3. Сув, глицерин, формалин, метанол ва суюқ аммиакда эрийди. Этанолда ёмон эрийди, углеводородларда эримайди. КОН таъсир эттириб олинади. Маъданлардан олтин ва кумушни ажратиб олишда, аналитик кимёда кумуш, никель ва симоб миқдорини аниқлашда, платинани кумушдан ажратиб олишда ҳам гальваник усулда олтин ва кумуш югуртиришда қўлланилади. Ўта заҳарли, нафас йўллари тўқималарини фалаж қилиб қўйиши натижасида одам ва ҳайвонларнинг бўғилиб қолишига олиб келади.

Сталина Қосимова.

Loading...