КАЛЛЮС

КАЛЛЮС, каллус (лот. callus — қадоқ) — ўсимликнинг шикастланган (кесилган) жойида ҳосил бўладиган тўқима. Яранинг битишига ёрдам беради. Каллюс юпқадеворли паренхима ҳужайраларидан иборат бўлиб, бўртма (баъзан юпқа қават) кўринишида бўлади. Яланғочланиб қолган турли тўқималар қужайраларининг бўлинишидан пайдо бўлади. Пайвандлашда пайвандтаг ва пайвандустнинг бирикиб кетишига, қаламчалардан кўпайтиришда қўшимча ўсимта илдизлар ва куртаклар пайдо бўлишига ёрдам беради. Терак, ток қаламчалари Каллюс ҳосил қилиб экилганда бехато тутиб кетади.

Loading...