КАЛОМЕЛЬ

КАЛОМЕЛЬ (юн. kalos — чиройли ва melas — қора) ,симоб (1)-хлорид, Hg2Cl2 — оқ ёки рангсиз майда кристаллардан иборат оғир порошок. Ўткир ишқорлар ёки аммиак таъсирида қораяди (номи шундан олинган). Сувда оз эрийди. Спирт ва эфирда эримайди, ёруғда секин парчаланади. Симобли захираларнинг оксидланишидан ҳосил бўлади. Зичлиги 7,160 г/см3; суюқланмай буғланади; буғланиш т-раси 383,7°. К. каломель электродлар тайёрлашда, органик реакцияларда катализатор сифатида, кўз мугуз пардаси касаллигида ва бленнореят, венерик касалликлардан сақланишда суртма, шунингдек, сийдик ҳайдовчи дори сифатида қўлланилади.

Loading...