КАЛВИН

КАЛВИН (Calvin) Мелвин (1911.7.6, Сент-Пол, АҚШ, Миннесота штати) — америкалик биокимёгар. Вашингтон Миллий ФА аъзоси. Мичиган тоғ иши ва технологияси коллежини тугатган (1931). Берклидаги Калифорния ун-ти проф. (1947 й. дан). Илмий ишлари фотосинтезга оид. Калвин ўсимликларнинг СО2 ни ўзлаштириш пайтда содир бўладиган биокимёвий жараёнлар босқичларини кашф этган. Нобель мукофоти лауреати (1961).

Loading...