Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

КАМ

КАМ — Тибет тоғлигининг жан.шарқий чеккаси, Хитойда. Тоғ тизмалари аксари қисмининг бал. 3000—4000 м, алоҳида чўққилари 6000 м гача. Тизмалар Янцзи, Меконг, Салуин дарёларининг бўйлама даралари билан ажратилган. Баланд тоғ дашти ва яйловлар ландшафти хос. Жан. қисми ва даралар ён бағирларида ўрмонлар учрайди. Тизмаларнинг чўққилари доимий к,ор ва музликлар билан қопланган.

Prev Article

КАЛЬЯРИ

Next Article

КАМА