КАМА

КАМА — РФнинг Европа қисмидаги дарё. Долгонинг энг йирик чап ирмоғи. Юқори Кама қирларининг марказий қисмидан бошланади. Вишера дарёси қуйилгандан сўнг серсув дарёга айланиб, Кама сув омборига қуйилади. Уз. 1805 км, ҳавзасининг майд. 507 минг км2. Ўртача сув сарфи 3500 м’/сек. Камада Кама, Воткинск, Қуйи Кама ГЭСлари қурилган. Асосий ирмоқлари: Вятка, Оқ Идил, Чусовая, Вишера ва б. К. да Керчевский посёлкасигача мунтазам кема қатнайди. Кама бўйида Соликамск, Березники, Пермь, Набережние Челни ш. лари жойлашган.

Loading...