КАМАГУЭЙ — Кубанинг марказий қисмидаги шаҳар. Атибонико дарёси соҳилида жойлашган. Камагуэй провинциясининг маъмурий маркази. Ахолиси 300 минг киши чамасида (1990й. лар ўрталари). Т. й. ва автомобиль йўлларининг йирик тугуни. Аэропорт бор. Қ. х. (шакарқамиш, чорвачилик) р-нининг муҳим савдо-саноат маркази. Машинасозлик, кимё саноати, қурилиш материаллари и. ч., озиқ-овқат, тамаки, тўқимачилик, кўн пойабзал саноати корхоналари мавжуд. Камагуэй яқинидан хромит олинади. Игнасио Аграмонте унти (1974) ва музейи бор. 17—19-а. ларга оид меъмории ёдгорликлари сақланган. Шаҳарга 1515 й. да асос солинган, 1817 й. дан шаҳар мақомини олган.