КАМАР

КАМАР — ўпқон, жарлик; сел ва сув тошқинида ҳосил бўлган чуқурлик; анҳор, кўл, дарёнинг тик тушган гирдобли чуқур жойи; атрофини қир, тепалар ўраб турган пастлик ер, қирдаги узун чўзилган дўнглар. Жой номлари сифатида ҳам учрайди. Мае, Камар қишлоғи (Оҳангарон водийси). Тоғлардаги токчасимон ўйиқ жой ҳам Камар дейилади.

Loading...