КАМБА

КАМБА, акамба — Кениядаги халқ. Банту халклари гуруҳига киради. Умумий сони 3,25 млн. киши (1990-й. лар ўрталари). Акамба тилида сўзлашади. Негроид ирқига мансуб. Диндорлари христиан-католиклар, шунингдек, анъанавий диний эътиқодлар ҳам мавжуд.

Loading...