КАМЧАТКА

КАМЧАТКА — Осиёнинг шим.шарқидаги ярим орол, Россия Федерациясида. Тинч океан, Охота ва Беринг денгизлари билан ўралган. Уз. 1200 км. Майд. 370 минг км2. Марказий қисмини Ўрталиқ ва Шарқий тизмалар кесиб ўтган, улар оралиғида Марказий Камчатка пасттекислиги ва Камчатка дарёси жойлашган. Камчаткада 160 дан зиёд вулкан (28 таси ҳаракатдаги вулканлар) бор. Энг баланд жойи 4750 м — Ключи Сопкаси. Иссиқ минерал булоқлар ва гейзерлар мавжуд. Иқлими, асосан, мўътадил муссон иклим. Фев. нинг ўртача т-раси —13°, авг. ники 12°. Йиллик ёғин 600 мм дан 1000 мм гача. Сийрак қарағайзор ва игна баргли ўрмонлар билан крпланган. Шимоли — тундра. Кроноки қўриқхонаси ташкил этилган.