КАМЕРА

КАМЕРА (эски лот. camera — хона, палата) — 1) кўндаланг кесими каттароқ ва унча узун бўлмаган ер ости кони; унга шахта ускуналари жойлаштирилиб, тозалаш ишлари олиб борилади;

2) баъзи машиналар, қурилмалар ва печларнинг ички қисми (мас, ёниш К. си телевизион Камера, К. ли печ);

3) баъзи аппарат ва асбоблар номи (фотокамеpa, кинокамера ва б.);

4) махсус мақсадда фойдаланиладиган алоҳида хона (мас, багаж Камераси товуш К. си);

5) шина, тўп ва б. ичига жойлаштириладиган пуфлама резина қобиқ;

6) космик нурлар ва элементар зарралар текшириладиган ҳамда кузатиладиган қурилма (Вильсон камераси, диффузион камера).