КАМОЛОВА Наила Адельшина (1951.22.9, Когон тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1955). Бухоро пед. ин-тини тугатган (1973). 1973 й. дан Бухоро ш. даги 21-мактабда, 1976 й. дан 23-мактабда жисмоний тарбия ўқитувчиси. Камолова олиб бораётган жисмоний тарбия дарслари ўзининг ноанъанавийлиги, мазмун жиҳатдан бойлиги билан ўқувчилар диққатини жалб этади. Унинг ташаббуси билан миллий спорт турлари, гимнастика бўйича машқлар, спорт мусобақалари, спартакиадалар низомлари, сайёҳлик йўналишлари ишлаб чиқилган. Мураббий сифатида соғлиги заиф болалар учун реабилитация гуруҳи ташкил этиб, уларнинг соғлигини тиклаш учун ўзи ишлаб чиққан машқлар мажмуидан унумли фойдаланади.