КАМОВ Николай Ильич

КАМОВ Николай Ильич (1902.1(14) . 9, Иркутск — 1973.24.11, Москва) — вертолётсозлик соҳасидаги рус конструктори, Меҳнат Қаҳрамони (1972), техника фанлари д-ри (1962). Вертолётсозлик бўйича тажриба конструкторлик бюроси бош конструктори (1940 й. дан). Ўкдош схемадаги вертолётлар қурилиши асосчиларидан (ўкдош схемадаги вертолётда битта умумий ўкда икки кўтарувчи винт қарама-қарши томонга айланади). Унинг раҳбарлигида Ка-8, Ка-10, Ка-15, Ка-18, Ка-25 ва Ка-26 русумли вертолётлар; Ка22 русумли винт-қанотли (самолёт билан вертолётнинг уйғунлашуви), аэрочана яратилди. Камов яратган вертолётларнинг учиш-техникавий кўрсаткичлари юқори. Улар билан 10 та жаҳон рекорди ўрнатилган. Камов яратган винтокрилда эса 8 та жаҳон рекорди ўрнатилган.

Loading...