КАМПИРЧОПОН (Trichodesma incanum (Bunge) ADC.) — говзабонгулдошларга мансуб кўп йиллик бегона ўт. Пояси сершох, ер бағирлаб, баъзан тикка ўсади, бўйи 30—100 см. Ўсимликнинг ҳамма қисмлари кумушсимон оқ туклар б-н қопланган. Баргларининг ҳамма қисмлари кумушсимон оқ туклар билан калин қопланган, серэт, тухумсимон, бандсиз. Гуллари зангори, тарвақайлаган рўваксимон тўпгулга йиғилган. Меваси тухумсимон ёнғоқча. Апр. —окт. да гуллаб мевалайди. Илдизи ўқ илдиз. Бош илдизи 5 — 6 м чуқурликкача киради, илдиз бўғзидаги куртаклардан ер усти новдалари ўсади. Вегетатив ва уруғидан кўпаяди, қишлаб чиққан уруғлари 7—10° т-рада унади. Март — апр. бошида майсалари кўкаради. Бир туп и 1000 тагача уруғ беради. Уруғи тупроққа сочилиб кетади. Ўсимлик ва уруғлари заҳарли.
Кураш чоралари: ўтоқ қилиш, экин ҳосили йиғиштирилгач, ерни 10 — 12 см чуқурликда юмшатиш, чимқирқар плуг б-н 30—35 см чукурликда кузги шудгор. Дон экинларини 2,4-Д типидаги гербицидлар билан дорилаш.