КАМПИРТЕПА — қад. шаҳар харобаси (мил. ав. 3—мил. З-а.). Амударёнинг ўнг соҳилида, Сурхондарё вилоятидаги Шўроб қишлоғидан 0,5 км ғарбда жойлашган. Кампиртепа 2 қисм; қалъа ва ундан ғарб ва шарқ томонда жойлашган, атрофи девор билан ўралмаган қисмдан иборат. Ғарбдан шарққа томон умумий уз. 750 м, шим. дан жан. га —200—250 м. Қалъа (майд. 4 га) арк ва турар жойлардан ташкил топган. Унинг атрофи қалинлиги 5 м келадиган мустаҳкам мудофаа девори б-н ўраб олинган; деворга ички йўлаклар қилинган, бурчакларида миноралар ўрнатилган бўлиб, хандақ билан ўралган. Арк қалъанинг марказий қисмида жойлашган, жан. томондан унинг бир кисмини сув ювиб кетган. Аркнинг майд. — 1, 3 га, жан.-шарқий бурчагида дарвозаси бўлган. Арк хом ғиштдан қалинлиги 5 м га яқин девор билан қуршалган. Девор атрофи кенглиги 10 м лик хандақ билан ўраб олинган. Аркнинг ички қисмида турли мақсадлар учун мўлжалланган хоналар жойлашиб, улар ўзаро йўлаклар б-н боғланган 4 та йирик блокни ташкил қилади. Кампиртепанинг мустаҳкамлан-маган қисми, асосан, дафн иншоотлари мажмуаси билан банд. Унинг шим. ғарбий қисмида, 0,5 га лик майдонда наус типидаги 10 дафн иншооти жойлашган бўлиб, улар ҳажми 33—34—35 X 33—34—35 X 13—14 см лик квадрат шаклдаги хом ғиштдан терилган. Шар-қий қисмда яна бир дафн иншооти бўлиб, унинг тарҳи тўртбурчак, шим. дан жан. га томон чўзилиб, уз. 66,5 м, кенглиги 3—4,2 м бўлиб, бир-биридан йўлаклар билан ажратилган учта бинодан иборат. Кампиртепанинг мана шу қисмидан тарҳи айлана шаклда бўлган хумдон топилган. Кампиртепа даги ҳаёт учта асосий даврга бўлинади: Б и р и н ч и давр (мил. ав. 3—2-а. лар) — К. нинг жан. қисмида, бўлажак арк ўрнида қалъанинг вужудга келиши; Юнон-Бақтрия подшолиги даврига оид турар жоиларнинг катта қисмини Амударё суви ювиб кетган. Иккинчи давр (мил. ав. 2 — 1-а. лар) — арк ўрнида ҳаёт қисман жонлана бошлаган. Учинчи давр (мил. 1—2-а. лар) — К. нинг юксалган даври, мустаҳкам қалъа бунёд этилиши, унинг тизимининг шаклланиши. Кампиртепадан кўплаб сопол идишлар, безак буюмлари, ҳайкалчалар ва б. топилган.
Ад.: Ртвеладзе Э., Великий щелко-вый путь, Т., 1999; Сурхондарё, Альбом, Т., 1996.